06.11.2024 15:54
2420
Теглар
Аморим «Сити» устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин: «Гвардиола – айни дамда мендан анча яхшироқ»

Рубен Аморим Пеп Гвардиола даражасига етишига ҳали анча борлигини айтди.

ЕЧЛ 4-тури доирасида португалиялик мураббий қўл остидаги «Спортинг» «Манчестер Сити»ни йирик ҳисобда (4:1) мағлуб этди. Аморим келаси ҳафтадан «Манчестер Юнайтед»да иш бошлайди.

«Пеп Гвардиола – айни дамда мендан анча яхшироқ. Аммо мен ўзимнинг жамоамга ишонаман. Жамоа билан ишлашни бошлагач, барча ривожланиши учун ҳаракат қиламиз.

«Манчестер Юнайтед»да иш бошлагач, Англияда камида 6 ой матбуотни кузатмайман, ҳеч нарса ўқимоқчи эмасман. «Спортинг»да ҳам шундай қилгандим. Бу ўз ишимни яхши бажаришнинг ягона йўли», - дейди Рубен Аморим.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар