06.11.2024 14:51
1956
Теглар
Алонсо 0:4дан сўнг: «Куч ва барқарорлик етишмади. «Ливерпул» жуда кучли ва мувозанатли кўринмоқда»

«Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Ливерпул» (0:4) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйлайманки, биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса тўпни ўзимизда ушлаб, керакли позицияларни топа олмадик. Ҳимоядаги фаоллигимиз секинлашди. Аламли натижа ва оғриқли ўйин.

«Энфилд»га келиб, мағлуб бўлишингиз мумкин. Лекин 0:4 ҳисобида ютқазиш яхши эмас. Улар — жуда кучли жамоа ва бизни жазолашди. Яна 15-20 дақиқа давомида 0:1 ҳисобини ушлаб туролмаганимиз ачинарли. Улар «Брайтон» билан ҳам, биз билан ҳам шундай қилишди.

Бу ерда боримизни беришга тайёр эдик, аммо «Ливерпул» кучли. Бизга куч ва барқарорлик етишмади. Мағлубиятни қабул қилиш, рақибни табриклаш ва йўлда давом этиш қолди.

Ўйинни, натижанинг оғриғини ва «Энфилд»га қайтиш ҳиссиётини ажратишга ҳаракат қиляпман. Илиқ кутиб олиш учун жуда миннатдорман.

Ҳозирча айтишга эрта, лекин «Ливерпул» жуда мувозанатли эканлигини кўряпман, улар жуда яхлит жамоага эга. 11 футболчининг барчаси ишламоқда ва уларда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш учун етарли куч бор, бу эса Чемпионлар Лигасида муҳим аҳамиятга эга. Премер-лигада нима бўлишини кўрамиз — айтишга ҳали эрта, лекин улар яхши кўринмоқда», — дейди испаниялик мутахассис Amazon Prime эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар