06.11.2024 21:23
3705
Теглар
«Ал-Ҳилол» Неймар билан шартномани бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

«Ал-Ҳилол» клуби жамоанинг бразилиялик юлдузи Неймар билан келишувни бекор қилмоқчи.

UOL портали хабарига кўра, Саудия Арабистони чемпиони жароҳатлар гирдобида қолаётган 32 ёшли бразилиялик футболчи билан хайрлашмоқчи. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Неймарнинг ҳозирги таркибда ортиқча деб ҳисобламоқда. Ар-Риёд клуби ўтган бир йилни жароҳати сабабли майдон ташқарисида ўтказган Неймарга йиллик қарийб 200 миллион евро маош тўламоқда. Клуб футболчи билан январ ойидаёқ хайрлашмоқчи.

Неймар куни кеча Эроннинг «Истиқлол» клубига қарши баҳсда 57-дақиқада майдонга тушиб, сўнгги дақиқаларда жароҳат олиб майдонни яна тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2023 йилда 80 млн евро эвазига «ПСЖ»дан Саудия клубига трансфер қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар