05.11.2024 22:14
1142
Теглар
Юнус Али: «Аввалги ўйинларда яхши ўйнаб очкосиз қолгандик, «Пахтакор»га қарши баҳсда акси бўлди»

«Ар Райян» бош мураббийи Юнус Али Элит Чемпионлар лигаси 4-турида «Пахтакор»га қарши баҳсдан (1:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугунги ўйинда «Пахтакор»га омад кулиб боқмади. Биринчи бўлимнинг 0:0 ҳисобида тугагани бизнинг омадимиз. Ушбу ғалаба жамоамизни яна курашга қайтарди. 

«Пахтакор» стандартлардан хавф туғдира олди. Аммо ҳеч қандай сюрпризлар бўлмади. 

Ҳа, Пахтакор айниқса биринчи бўлимда прессинг ва кросслар билан кучли ўйнади. Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартира олдик. Омад туфайли ғалаба қозонмадик. Юзага келтирган 2-3 имкониятлардан фойдаланиб кетди.

Аввалги ўйинларда яхшироқ ўйнаб очко ололмагандик, бугун эса акси бўлди.«Пахтакор»да ҳам бошқа жамоаларда ҳам гуруҳдан чиқиш имконияти сақланиб қолган», — дея Қатар клуби устозининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар