Неймар жароҳати ҳақида: «Шифокорлар мени огоҳлантиришганди, умид қиламанки, бу жиддий эмас»
Неймар ОФК Элит Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида «Истиқлол»га қарши ўйинда (3:0) олган жароҳати ҳақида гапирди.
Бразилиялик ҳужумчи 58-дақиқада майдонга тушган бўлса, 87-дақиқада сонидан жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
«Кучли оғриқдан жароҳатим қайталанганга ўхшаганди. Тез орада тиббий текширувдан ўтаман ва умид қиламанки, бу жиддий эмас.
Яқинда жароҳатимдан тикланганим боис, бу нормал ҳолат, шифокорлар бу ҳақда мени огоҳлантиришганди. Шу боис мен кўпроқ ўйнашим, аммо эҳтиёткорликни сақлашим керак», - дейди Неймар.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи бир йиллик танаффусдан кейин октябр ойида жароҳатидан тикланиб, сафга қайтганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар