05.11.2024 11:57
2370
Теглар
Ла Лига «Барселона» — «Атлетико» ўйинини АҚШда ўтказиш фикридан қайтди

Ла Лига ўйинни АҚШда ўтказишдан бош тортди.

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Барселона» – «Атлетико» баҳси Майамида ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо Diario Sport хабарига кўра, лига бу фикрдан воз кечди, беллашув Каталония пойтахтида бўлиб ўтади. 

Бундай қарорнинг сабабларидан бири яқинда Испанияда содир бўлган сув тошқини билан боғлиқ. Ла Лига президенти Хавиер Тебаснинг фикрича, ҳозир АҚШда ўйин ўтказиш вақти эмас.

Режаларни бекор қилишнинг яна бир сабаби ҳозирда доимий президентига эга бўлмаган Испания Қироллик футбол федерациясидаги вазиятдир. Айнан шу ташкилот ўйинни мамлакатдан ташқарида ўтказишни маъқуллаши керак, аммо ҳозир уни вақтинча директорлар кенгаши бошқаряпти. 

Ла Лига раҳбарияти ўйинни 2025 йилда АҚШда ўтказиш имкониятини истисно қилмаяпти. 

Таъкидланишича, Испания чемпионати ўйинини АҚШда ўтказиш ғояси учинчи бор барбод бўлди: 2019 йилда «Жирона» – «Барселона» ва «Вилярреал» – «Атлетико» ўйинларини хорижда ўтказиш ҳам бекор қилинганди. 

«Барса» Майамидаги ўйиндан тахминан 6 млн евро ишлаб олишни кутган ва мухлислар учун чартер рейсларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бораётанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар