04.11.2024 14:18
4201
Теглар
«Реал» футболчилари Мбаппенинг ҳимояланишда ёрдамлашмаётганидан ғазабда 

«Реал» кийиниш хонасида жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ҳаракатлари туфайли маълум бир агрессивлик бор, деб хабар беради Relevo. 

Манбанинг ёзишича, бунга франциялик футболчининг ҳимояланишда етарлича ишламаётгани сабаб бўлмоқда. У «Барселона» билан ўйинда у атиги 8 километр югурди. Футболчилар ушбу номутаносибликка эътибор қаратишди ва уни қандай ўзгартиришни муҳокама қилишди

Килиан сабабли бошқа футболчилар ҳимояда кўпроқ ишлашига тўғри келмоқда. Асосий «қурбон» Жуд Беллингҳэм бўлмоқда. Англиялик яримҳимоячи энди аввалгидан кўра кўпроқ югурмоқда. Жамоа Килианн ўз-ўзини танқид қилишини ва ҳимояда ишлаш ҳам муҳимлигини тушунишини истайди.

Мураббийлар штаби муаммони ҳал қилишнинг турли вариантларини кўриб чиқмоқда. Улардан бири — Мбаппе ва Винисиус Жуниор ўртасидаги ҳимояланиш функцияларини алмашиш. Бунда бразилиялик вингер биринчи бўлиб дарвозабон ва марказий ҳимоячиларга босим ўтказади, франциялик эса рақибнинг ўнг қанот ҳимоясини ёпади. 

Мбаппе Ла Лиганинг ушбу мавсумида мадридликлар сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар