04.11.2024 20:50
8430
Теглар
«Навбаҳор» бир қатор етакчилари билан хайрлашмоқчи. Вилоят ҳокими маҳаллий ўйинчиларга эътибор қаратишни сўраган

«Навбаҳор» клуби йил бошидаги катта трансферларга қарамай, ўз олдига қўйилган чемпионлик вазифасини бажара олмагач, бир қатор футболчилар билан хайрлашиши кутилмоқда.

Tribuna.uz манбасига кўра, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоцацияси президенти Шавкат Абдураззоқов жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штабидан таркибни ёшартириш ва маҳаллий ўйинчиларга кўпроқ эътибор қаратишни сўраган.

«Навбаҳор» йил бошида Самвел Бабаян бошчилигида катта трансферларга қўл урган, вилоят ҳокими ташаббуси билан клубнинг 2024 йилги бюджети оширилган бўлса-да, Наманган жамоаси олдига қўйилган чемпионлик вазифаси бажарилмагани, жамоанинг кубок финалида ҳам мағлубиятга учраганидан кейин раҳбарият катта маошли бир қатор етакчилар билан хайрлашишга қарор қилган. Одилбек Ҳамробеков, Фаррух Сайфиев, Тома Табатадзе, Жамшид Искандеров, Сиёвуш Ҳақназарий, Аброрбек Исмоилов, Сардор Рашидов, Гиорги Никибадзе билан шартномалар узайтирилгани йўқ, яна бир неча ўйинчи мавсум якунида клубни тарк этиш арафасида турибди. Ушбу ўйинчилардан аксари аллақачон бошқа клублар билан музокарага киришган.

Маълумот учун, «Навбаҳор» ҳозир Суперлигада «Нефтчи» билан бир хил очко жамғариб 5-6-ўринларни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар