04.11.2024 21:50
1486
Теглар
Алишер Султонов «Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, узоқ йиллар давомида футболимиз ривожи учун самарали меҳнат қилган Алишер Саидаббосович Султонов ЎФАнинг «Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Алишер Султонов 2015–2018 йиллар давомида «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси, 2015–2018 йиллар давомида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси, 2019–2022 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ҳамда Энергетика вазири лавозимларида фаолият юритган. «Насаф» футбол клубини ривожлантириш, жамоа инфратузилмасини замонавий кўринишга келтириш, футбол академиясини барпо этиш, болалар ва аёллар футболини юқори даражага кўтариш бўйича муҳим ишларни амалга оширган. 2003 йилда «Севинч» жамоаси ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган. Шунингдек, 2012 йилда фойдаланишга топширилган «Бунёдкор» стадиони қурилишида фаол иштирок этган.

Маълумот учун, Алишер Султонов клуб президенти сифатида фаолият юритган даврада «Насаф» 2011 йилда ОФК Кубоги ғолибига айланган эди. У ҳозирда Қарши клубининг фахрий президенти саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар