03.11.2024 11:04
2271
Теглар
Гвардиола: «Борнмут»га қарши ўйинга 6-7 кун тайёрланиш керак эди» 

Пеп Гвардиола АПЛ 10-турида «Борнмут»дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди

«Рақибни тажовузкор ўйин кўрсатишини билардик. Уларга қарши баҳс учун 6-7 кун тайёрланиш керак эди.

Иккинчи бўлим бошида яхши вазиятлар бўлди, лекин фойдалана олмадик. Шунингдек, гол уриб олганимиздан сўнг яна имкониятлар юзага келтирдик, аммо бошқа тўп кирита олмадик.

Уч кундан кейин Португалияда навбатдаги ўйинимиз бор. Майдонга чиқиб, яна жанг қилишимиз керак», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC.

«Манчестер Сити» АПЛда 10-турдан сўнг 23 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Борнмут» 15 очко билан 8-поғонада.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар