03.11.2024 09:46
1966
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди

Супер ўрта вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган Бектемир Мелиқўзиевнинг бу галги рақиби америкалик Девид Стивенс бўлди. 

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев (15-1, 10 КО) америкалик Девид Стивенс (14-2, 10 КО)га қарши чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказди. 

Ўн икки раунд тўлиқ давом этган муросасиз жангда Мелиқўзиев ҳакамларнинг фарқли қарори билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Энди у иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди. 

Бу Бектемир Мелиқўзиевнинг фаолиятидаги 15-ғалабаси бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар