02.11.2024 23:00
6880
Теглар
Лига 1. Ҳусанов четлатилган ўйинда «ПСЖ» «Ланс»ни мағлуб этди

Франция чемпионати 10-турида пешқадам «ПСЖ» ўз уйида «Ланс»ни қабул қилиб, Дембеленинг тезкор голи эвазига ғалаба қозонди. 

Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 60-дақиқада Ашраф Ҳакимига ишлатган қўполлиги учун четлатилди.

Париж клуби очколарини 26 тага етказиб, энг яқин таъқибчиси «Монако»дан 6 очкога ўзиб кетди. Қаторасига иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олган «Ланс» (14) 7-поғонага тушди. 

Лига 1. 10-тур

ПСЖ — Ланс 1:0

2 ноябр, «Парк-де-Пренс»

Гол: Дембеле (4).

ПСЖ – Сафонов, Мендеш, Пачо, Маркинос, Ҳакими, Фабиан Руис (Заир-Эмери, 71), Витиня, Жоау Невеш, Барколя, Асенсио (Дуэ, 71), Дембеле (Ли Кан Ин, 61).

Ланс – Самба, Ҳусанов, Данзо, Гради (Сарр, 63), Мачадо, Чавес, Диуф (Давид Кошта, 80), Томассон (Ал Энауи, 63), Зарури (Лабо-Ласкари, 80), Нзола, Сотока (Ожедиран, 20).

Огоҳлантиришлар: Ҳусанов (45+1), Гради (47), Маркинос (57), Диуф (62), Данзо (86).

Четлатиш: Ҳусанов (60).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар