01.11.2024 10:25
2523
Теглар
«ПСЖ» Ли Канг Инни «хитойлик» деб атаган мухлисни умрбодга четлатди

«ПСЖ» Ли Канг Ин билан боғлиқ ирқчилик ҳодисасидан сўнг баёнот берди.

25 октябр куни Франция клуби машғулотлари вақтида мухлислардан бири кореялик футболчи ёнидан ўтиб кетаётган вақтда уни видеога олди. Мухлис Ли Канг Инга: «Олға, хитойлик», деган. 

«ПСЖ» ирқчиликнинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмайди. Ли Канг Ин билан содир бўлган воқеага алоқадор мухлис фанатлар гуруҳидан бир умрга чиқариб юборилди ва машғулотдан сўнг дарҳол футболчидан узр сўралди», — дейилади клуб баёнотида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар