01.11.2024 22:48
784
Теглар
Левандовски Винисиусни ортда қолдириб, Ла Лигада октябр ойининг энг яхши ўйинчисига айланди

Роберт Левандовски Ла Лига томонидан ой лауреат деб эълон қилинди.

«Барселона»нинг 36 ёшли полшалик форварди ўтган ойда 3 учрашувда 7та голга муаллифлик қилди. У «Алавес»га қарши баҳсда ҳет-трикка эришган бўлса, «Севиля» ва «Реал» билан баҳсларда дубл қайд этди.

«Барса» ҳужумчиси ушбу соврин учун курашда Винисиус («Реал»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Алекс Беренгер («Атлетик») ва Микеля Ойарсабални («Реал Соседад») ортда қолдирди.

Эътиборлиси, мавсум бошидан буён «Барса» ўйинчилари бу совринни ҳеч кимга бермай келмоқда. Аввалги икки ойда – августда Рафиня, сентябрда Ламин Ямал ой лауреати деб топилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар