01.11.2024 10:40
2971
Теглар
«Барселона» январда Дани Олмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказа олмасликдан хавотирда

«Барселона» январ ойидан Дани Олмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказа олмаслиги мумкин.

Андреас Кристенсен жароҳати туфайли узоқ муддат майдонга туша олмагани учун иккала футболчи ҳам 31 декабрга қадар профессионал футбол лигасида рўйхатдан ўтганди.

Diario Sport хабарига кўра, клуб техник котибияти қишки трансфер ойнаси яқинлашаётгани ва футболчиларни кейинги рўйхатга олиш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганидан хавотирда. Аввалроқ тикланишнинг сўнгги босқичида бўлган Кристенсенга январ ойида рўйхатга қайтарилиши ваъда қилинганди.

Бироқ иқтисодий прогнозлар кутилганидек ижобий ҳолатда эмас. Ижобий молиявий қарорлардан бири клубнинг Nike билан янги шартнома имзолаши эди, аммо битим январгача бўлмайди. Бундан ташқари каталонияликлар 60 млн евро қарзи бўлган Libero жамғармаси билан боғлиқ вазиятни ҳал қила олмаяпти.

Шу тариқа «Барса» январ ойида Олмо ёки Кристенсендан фақат бирини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар