01.11.2024 11:53
1201
Теглар
«Арсенал» Санега қизиқмоқда. Артета — «Бавария» вингерининг ашаддий мухлиси

Лерой Санега «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда.

Bild журналистлари Кристиан Фалк ва Михаэл Шреернинг фикрича, «Бавария» вингери лондонликларнинг эҳтимолий трансферлар рўйхатига киритилган.

Микел Артета — «Манчестер Сити»да бирга ишлаган футболчининг ашаддий мухлиси.

Таъкидланишича, «Арсенал» «Нюкасл»дан фарқли ўлароқ, агар футболчи «Бавария»ни тарк этишга қарор қилса, у учун жиддий вариантга айланиши мумкин.

Саненинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Олдинроқ мюнхенликлар 28 ёшли вингернинг текин кетмаслиги учун шартномани узайтириш устида ишлаётгани хабар қилинганди.

Бу мавсумда Сане Бундеслигада 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар