31.10.2024 11:41
1223
«Валенсия» – «Реал» ўйини тиғиз тақвим туфайли 2025 йил майда ўтказилиши мумкин

Ла Лига доирасидаги «Валенсия» – «Реал» баҳси 2025 йилга кўчирилиши мумкин.

Испаниянинг шарқи ва жанубидаги кучли ёғингарчилик кўплаб ҳудудларда сув тошқинига сабаб бўлди. Айни дамда 62 киши ҳалок бўлгани маълум, мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилинган.

Аввалроқ Ла Лига RFEF'дан (Испания футбол федерацияси) жамоаларнинг 2 ноябрга белгиланган 12-тур ўйинини бошқа муддатга кўчиришни сўраганди. Сўров Ла Лига ва Сегунданинг яна 4 та ўйинига ҳам тегишли.

Relevo хабарига кўра, «Реал»нинг тиғиз тақвими туфайли баҳснинг янги санасини белгилашда муаммолар бўлиши мумкин — ички чемпионат ва Чемпионлар Лигасидан ташқари, мадридликлар ФИФАнинг қитъалараро кубогида ҳам иштирок этишади. Шундай қилиб, дам олиш кунлари қисқарган тақдирдагина ўйинни йил охиригача ўтказиш мумкин.

Шунингдек, «Реал» ва «Валенсия» Испания Кубогидан эрта чиқиб кетсагина январ ойида ўйин ўтказиш мумкин. Агар «Реал» кубок ва Чемпионлар Лигасида кейинги босқичга чиқса, қолдирилган ўйин Ла Лиганинг 37 ва 38-турлари ўртасида — 21 ёки 22 май куни ўтказилиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар