31.10.2024 22:02
772
Теглар
Расман: «Валенсия» - «Реал» ўйини сув тошқини сабабли қолдирилди

Ла Лига навбатдаги тури доирасида «Реал»нинг 2 ноябр куни «Валенсия»га қарши ўйини қолдирилди.

Ла Лига «Валенсия»нинг «Реал»га қарши шанба оқшомидаги учрашуви қолдирилганини расман маълум қилди. Шунингдек, 2 ноябрда ўтиши керак бўлган «Вилярреал» – «Райо Вальекано» учрашуви ҳам қолдирилган.

Испания шарқи ва жанубида кузатилаётган кучли ёмғирлар оқибатида рўй бераётган сув тошқинлари сабабли мамлакатнинг бир қатор ҳудудларини сув босиш ҳолати кузатилди. Оқибатда ҳозиргача 140 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Аввалроқ Ла Лига RFEF'дан (Испания футбол федерацияси) жамоаларнинг 2 ноябрга белгиланган 12-тур ўйинини бошқа муддатга кўчиришни сўраганди. Сўров Ла Лига ва Сегунданинг яна 4 та ўйинига ҳам тегишли.

Relevo хабарига кўра, «Реал»нинг тиғиз тақвими туфайли баҳснинг янги санасини белгилашда муаммолар бўлиши мумкин — ички чемпионат ва Чемпионлар Лигасидан ташқари, мадридликлар ФИФАнинг қитъалараро кубогида ҳам иштирок этишади. Шундай қилиб, дам олиш кунлари қисқарган тақдирдагина ўйинни йил охиригача ўтказиш мумкин.

Шунингдек, «Реал» ва «Валенсия» Испания Кубогидан эрта чиқиб кетсагина январ ойида ўйин ўтказиш мумкин. Агар «Реал» кубок ва Чемпионлар Лигасида кейинги босқичга чиқса, қолдирилган ўйин Ла Лиганинг 37 ва 38-турлари ўртасида — 21 ёки 22 май куни ўтказилиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар