31.10.2024 15:32
2554
Теглар
Неймар 26 млн долларга Флоридадан ер участкаси сотиб олди

Неймар Саудия Арабистонидан чемпионатидан океан ортига – МЛСга йўл олиши ҳақида хабарлар фонида Америкадан кўчмас мулк сотиб олди.

The Wall Street Journal хабарига кўра, «Ал-Ҳилол» ҳужумчиси 26 миллион доллар эвазига Флорида штати Майами-Дейд округидан денгиз қирғоғи бўйидаги Бэл-Харбор қишлоғидан қимматбаҳо ер участкасини сотиб олган.

The Miami Herald нашрининг тасдиқлашича, Бу Бэл-Харборда сотилган рекорд нархдаги бўш ер участкасига айланган. Унинг ҳудуди – 3 962 кв метрни ташкил қилади.

Аввалроқ, Неймарнинг 2025 йилда «Интер Майами»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. У фаолиятининг сўнгги йилларини собиқ клубдошлари Лионел Месси, Луис Суарес, Серджи Бускетс ва Жорди Алба билан бир жамоада ўтказмоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар