31.10.2024 09:57
2830
Лаутаро «Интер» тарихидаги энг яхши легионер тўпурарга айланди

Лаутаро Мартинес хорижликлар ўртасида «Интер» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Миланликларнинг 27 ёшли сардори А Сериянинг 10-турида «Эмполи»га (3:0) қарши ўйинда гол урди ва яна бир голга ассистентлик қилди. 

Бу Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси учун «Интер» таркибидаги 134-гол бўлди. Натижада Лаутаро 1948 йилдан 1954 йилгача «нерадзурри» сафида тўп тепган венгриялик Иштван Нершни (133) ортда қолдириб, энг яхши легионер тўпурар бўлиб олди.

Умуман эса Мартинес 6-ўринни эгаллаб турибди. Ундан юқорида 5 нафар италиялик — Бенито Лоренци (143 гол), Сандро Маццола (162), Роберто Бонисеня (173), Алессандро Алтобелли (209) ва Жузеппе Меацца (255) бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар