31.10.2024 15:31
5381
Теглар
Араухонинг қачон сафга қайтиши маълум

Роналд Араухо ноябрдаги халқаро танаффусдан кейин «Барселона»да ўйнаши мумкин.

«Барселона» ҳимоячиси шу ёзда Америка кубоги чоракфиналидаги Бразилияга қарши (0:0, пеналтилар бўйича — 4:2) баҳсда Уругвай миллий жамоаси сафида ўйнаб, ўнг сонидан жароҳат олганди.

Маrca хабарига кўра, футболчи жароҳатидан тикланишнинг сўнгги босқичига кирмоқда. Дастлаб унинг фақат январ ойининг бошида қайтиши кутилганди, аммо режалаштирилган муддат сезиларли даражада қисқартирилди.

Роналд тез орада умумий гуруҳда машғулотларни бошлаши керак. Агар ҳаммаси режадагидек кетса ва бошқа муаммо юзага чиқмаса, унинг майдонга қайтиши 23 ноябр куни «Селта»га қарши ўйинга тўғри келиши мумкин.

«Барселона» тиббий штаби 25 ёшли ҳимоячининг соғлиғини хавф остига қўйиш ниятида эмас. Бош мураббий Ҳанси Флик жароҳатнинг такрорланишини истамайди, шу боис Араухони ҳам Ансу Фати, Френки де Йонг ва Гави билан бўлганидек, аста-секин таркибга қайтаради.

Шу билан бирга, клуб ҳимоя марказида рақобатбардошликни ошириш ва мавсум бошидан буён деярли барча баҳсларда майдонга тушган Пау Кубарси ва Иниго Мартинесга дам бериш мақсадида Араухонинг эрта қайтишига умид қилишмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар