30.10.2024 21:18
1281
Теглар
«Валенсия» - «Реал» учрашуви сув тошқини сабабли бошқа кунга кўчирилиши мумкин

Ла Лига навбатдаги тури доирасида «Реал» 2 ноябр куни Валенсияда маҳаллий клуб меҳмони бўлади.

Испания шарқи ва жанубида кузатилаётган кучли ёмғирлар оқибатида рўй бераётган сув тошқинлари сабабли мамлакатнинг бир қатор ҳудудларини сув босиш ҳолати кузатилди. Оқибатда ҳозиргача 62 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган.

As нашри хабарига кўра, «Валенсия» «Реал»га қарши шанба оқшомидаги учрашувни бошқа санага кўчириш масаласини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ, бу жамоанинг Испания кубогидаги ўйини ҳам қолдирилганди.

Қайд этилишича, Мадрид клуби ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда «Валенсия» ва Ла Лиганинг ҳар қандай қарорига розилик билдиришини маълум қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар