30.10.2024 18:03
2424
Теглар
Про лига. «Бухоро» аутсайдерни мағлуб эта олмади, «Қўқон-1912» Урганчда дуранг қайд этди

Про лигадан Суперлигага чиқиш учун даъвогар бўлган «Бухоро» кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади.

Улуғбек Бақоев шогирдлари бу сафар турнир аутсайдери «Дўстлик» билан дуранг қайд этишди – 1:1.

«Хоразм» эса Урганчда «Қўқон-1912»ни қабул қилиб, ғалабани сақлай олмади. Бобурбек Собиров ҳисобни очган бўлса, қўқонликлардан Ислом Шарипов жарима зарбасидан йўллаган ажойиб голи билан жамоасига бир очкони келтирди – 1:1.

Пешқадам «Машъал» Суперлига йўлланмасини нақд қилишга улгурган бўлса, «Бухоро» ва «Қўқон-1912» жамоалари учликдан ўрин олган.

Про лига. 25-тур

ХОРАЗМ – ҚЎҚОН-1912 – 1:1

Голлар: Бобурбек Собиров, 24 (1:0), Ислом Шарипов, 45+1 (1:1)

Четлатиш: Фаррухжон Иброҳимов, 65 иккинчи сариқ (Хоразм)

БУХОРО – ДЎСТЛИК ТОШКEНТ – 1:1

Голлар: Тимур Усмонов, 18 (0:1), Асилбек Қаюмов, 52 (1:1)

Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар