30.10.2024 22:34
969
Теглар
Неймар 2025 йилгача ўзини Бразилия миллий жамоасига чақирмасликни сўради

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар йил якунига қадар фақат клуби ихтиёрида бўлмоқчи.

Бразилиялик 32 ёшли футболчи яқинда жароҳатидан тикланиб, «Ал-Ҳилол» сафига қайтган бўлса-да, ҳозирча миллий жамоасида ўйнамоқчи эмас. Globo хабарига кўра, у Бразилия футбол конфедерациясидан бу ҳақда сўраган. Миллий жамоа мураббийлар штаби ҳам унинг клуби сафида юқори спорт формасига қайтишига, 2025 йилдан эса миллий жамоага қайтишига хайрихоҳ эканликларини билдирган.

Шу тариқа, Неймар ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Венесуэла ва Уругвайга қарши ўйинларни ўтказиб юборади. У кейинги йилнинг март ойида Бразилиянинг Колумбия ва Аргентинага қарши ўйинларида миллий жамоага қайтиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар