30.10.2024 12:43
2774
Теглар
Гути: «ЕЧЛ ва АПЛ рамзий жамоасига киритилмаган «Олтин тўп» соҳибини биринчи марта кўряпман. Бундай совриннинг обрўси йўқ»

Гути «Олтин тўп» нуфузининг пасайиши ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил учун совринни «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри қўлга киритди. «Реал» вингери Винисиус иккинчи ўринни эгаллади.

«Мен учун бундай «Олтин тўп»нинг обрўси ва мазмуни йўқ. Айтинг-чи, қандай мезонлар асосида овоз берилади. 

Биринчи марта Премер-лига ва Чемпионлар Лигасининг рамзий жамоаларига киритилмаган «Олтин тўп» соҳибини кўряпман. Бу кўп нарсани англатади.

Соврин Родрига берилганидан хурсандман. Лекин у мукофотга бу сафар лойиқ эмасди, ўтган мавсумда («Сити» треблга эришганида) эса муносиб эди. Мен у ўзини қандай кўрсатганидан мамнунман», — деди Гути El Chiringuito эфирида. 

«Реал» собиқ яримҳимоячисининг фикрича, мукофотни Мадрид клуби вакилларидан бири — Винисиус ёки Даниэл Карвахал олиши керак эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар