29.10.2024 12:12
7652
Винисиус «Олтин тўп»ни олмаслигини бир кун аввалги базмда билган. У яқинларига Rolex соатини ваъда қилиб қўйганди

Винисиус Жуниор «Олтин тўп»ни ютолмаслигини базм вақтида билиб қолган.

Relevo хабарига кўра, «Реал» президенти Флорентино Перес соврин бошқа ўйинчига берилиши ҳақида маълумот олган ва бу ҳақда бош мураббий Карло Анчелоттига етказган. 

Ўша вақтда бразилиялик вингер оиласи ва дўстлари билан гўёки совринни ютишини нишонлаётганди. Таъкидланишича, футболчига ёмон хабарни у рақсга тушишни тугатганидан кейин айтишган ва унгача Вини эҳтимолий соврин сабаб ҳаммага Rolex соати совға қилишга ваъда берганди.

Кейинчалик «Реал» Парижга учишдан бош тортди ва Винисиус Франция пойтахти марказидаги зиёфатни ҳам бекор қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар