29.10.2024 09:27
2858
Манба: «МЮ» «Спортинг» бош мураббийи Аморим билан келишувга эришди

«Манчестер Юнайтед» мураббий Рубен Аморим билан музокараларда муваффақиятга эришди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, томонлар шартноманинг асосий тафсилотлари бўйича келишиб олишган. Энди манкунианликлар «Спортинг» билан молиявий шартларни муҳокама қилишмоқда.

Португалиялик мутахассис ушбу мавсумдаёқ «Манчестер Юнайтед»га ўтишга тайёр, бироқ ҳурмат сабаб ҳозирги клубига босим ўтказмоқчи эмас.

Олдинроқ «МЮ» 39 ёшли мураббий учун Лиссабон клубига 10 млн евро товон пули тўлаши кераклиги маълум бўлганди.

Маълумот учун, Аморим 20 йилдан бери чемпион бўлолмаган «Спортинг»ни 4 йилда икки бор Португалиянинг тенгсиз клубига айлантирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар