27.10.2024 16:30
14230
Теглар
Педри ва Хави ўртасидаги муносабатлар бузилишининг сабаби маълум бўлди

Педри ўтган мавсумда Хавининг қарорларидан норози бўлган. 

Яримҳимоячи ўтган мавсумда 3 марта жароҳат олиб, жами 130 кунни ўтказиб юборганди.

Cadenа SER хабар беришича, Педри ва «Барселона» собиқ бош мураббийи ўртасидаги муносабатлар футболчининг тикланмасдан таркибга қайтишга мажбур қилиниши сабаб бузилган. 

Аввалроқ яримҳимоячи Хавининг кетиши ҳамда Ҳанси Фликнинг бош мураббийликка тайинланишидан сўнг жамоа анча чидамли бўлгани ва у ҳам ўзини эркин ҳис қилаётганини такидлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар