27.10.2024 01:54
4248
Теглар
Ла Лига. «Барселона» Эл-Класикода «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскида дубл

Ла Лигада нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бирида пешқадам «Барселона» Мадридда «Реал»ни тор-мор этди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенгкурашлар остида ўтган бўлса-да, тайм Килиан Мбаппенинг кетма-кет вазиятлардан фойдалана олмагани ва унинг голи офсайд сабабли бекор қилингани билан ёдда қолди.

Иккинчи бўлимда эса Левандовски катта саҳнага чиқиб, икки дақиқа ичида дубл қайд этди. Ўйин якунигача эса Ямал ва Рафиня Лунин дарвозасига навбатдаги голларни киритиб, Мадридда йирик ғалабани расмийлаштиришди – 4:0.

Шу тариқа, «Барса» 30 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. «Реал» эса рақибидан 6 очко ортда қолиб, 24 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 11-тур

Реал Мадрид – Барселона 0:4

Голлар: 0:1 – 54 Левандовски, 0:2 – 56 Левандовски, 0:3 – 77 Ямал, 0:4 – 84 Рафиня.

Реал Мадрид – Лунин, Менди, Рюдигер, Милитао, Васкес, Камавинга (Браим Диас, 77), Тчуамени (Модрич, 63), Вальверде, Беллингҳем, Винисиус Жуниор, Мбаппе.

Барселона – Пеня, Бальде, Мартинес, Кубарси, Кунде, Педри, Касадо (Ольмо, 65), Лопес (де Йонг, 46), Рафиня, Ямал, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Касадо (44), Кунде (69), Мартинес (75), Винисиус Жуниор (80), Пенья (82).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар