27.10.2024 23:57
2692
Теглар
А Серия. «Ювентус» «Интер»га қарши «карнавал»да икки бор камбэк қилиб, дурангга эришди

Италия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган марказий ўйинда голлар ёмғири бўлди.

Амалдаги чемпион меҳмони бўлган «Ювентус»  марта камбэк амалга ошириб, якунда 4:4 ҳисобидаги жанговар дурангни қайд этди. 

Мезбонлардан Зелински пеналтилардан дублга эришган бўлса, туринлик сафида захирадан қўшилган Йилдиз икки голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Дурангдан сўнг «Интер» 18 очко билан иккинчи, «Ювентус» 17 очко билан учинчи поғонада қолди. Ушбу турда ғалаба қозонган «Наполи» (22) билан фарқ ошди. 

А Серия. 9-тур

Интер — Ювентус 4:4

27 октябр, «Жузеппе Меацца»

Голлар: Зелинкски (15 пеналти, 77 пеналти), Мхитарян (35), Думфрис (53) — Влаҳович (20), Веа (27), Йилдиз (71, 82).

Интер – Зоммер, Бастони, де Врей, Павар (Биссек, 63), Димарко (Дармиан, 77), Думфрис, Мхитарян, Зелински (Фраттези, 63), Барелла, Мартинес, Тюрам (Торимий, 87).

Ювентус – Ди Грегорио, Кабал, Данило (Гатти, 77), Калулу, Камбиязо, Локателли, Маккенни (Тюрам, 83), Веа (Йилдиз, 62), Фажоли (Савона, 61), Консейсау, Влаҳович (Мбангула, 77).

Огоҳлантиришлар: Данило (52), Павар (59), Думфрис (75).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар