25.10.2024 10:14
2066
Тен Ҳаг: «Фенербаҳче» билан финалда ҳам учрашсак, ажойиб бўларди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Европа Лигаси 3-туридан ўрин олган «Фенербаҳче» (1:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Иккита қийин сафар ўйини. Албатта, гол урганингиздан сўнг ҳисобни тенглаштиришга йўл қўймаслик керак. Бизда иккинчи гол учун имкониятлар бўлди. Ғалаба қозона олмаганимиздан хафаман. «Олд Траффорд»даги ўйинларда ютиш керак.

Угарте яхши ҳаракат қилди. У жамоага қўшилди. «Олтилик»нинг роли жуда муҳим. У қандай ўйнаётганимизни белгилаши керак. Унинг бугунги ўйинидан мамнунман.

Мазрауи — ўнг қанот ҳимоячиси,  аммо олдин ҳам «ўнлик» позициясида ҳаракат қилган. Унинг бу позицияда ўйнаши мумкинлигини билардим. У голда муҳим рол ўйнади. Уни ҳар доим орқага кўчириш мумкин.

«Фенербаҳче» — жуда яхши мухлислар ва бир қатор яхши футболчиларга эга кучли клуб. Улар билан финалда тўқнашсак, жуда яхши якун бўларди.

Биринчи бўлимда тўпни яхшироқ ушлаб туришимиз керак эди. Кўпроқ гол уришимиз керак, лекин тўғрисини айтсам, рақибда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Улар бизга баъзи муаммоларни яратишди. Бу — яхши мураббийга эга яхши жамоа.

1 очкони қўлга киритганимиз ёмон эмас, лекин ғалаба қозонишни истаймиз. Ҳар бир ўйинни ютишни хоҳлаймиз», — дея манкунианликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар