25.10.2024 10:13
2410
Моуринио: «МЮ» Онананинг сейвлари сабаб 1 очко ишлашни уддалади. Улар учун дуранг яхши натижа бўлди»

«Фенербаҳче» бош мураббийи Жозе Моуринио Европа Лигаси 3-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Улар биз билан ўйинда очко олишди, аксинча эмас. Биз ажойиб ўйнадик. Туркия чемпионатида ҳам шундай ўйнасак, ҳаммани йўқ қиламиз. Албатта, юқори савиядаги жамоага қарши майдонга чиқдик. Премер-лигада маҳорат, шиддат — ҳамма нарса кўпроқ.

Балки, Англияда «Манчестер Юнайтед» 2-3 футболчиси ўйнамаганини муҳокама қилишар, аммо улар бизда қанча йўқотиш борлигини билишмайди.  Бизнинг ўйинимиз ажойиб эди, бундан кўпроғини талаб қилолмасдим.

Онана жамоасини қутқарди. У 10 сония ичида иккита ажойиб сейвни амалга оширди. У натижага энг катта таъсир кўрсатди. Бизнинг дарвозабонга иш бўлмади. 

Биламан, инглиз матбуоти «МЮ» яхши ўйин кўрсата олмади, деб ёзади. Аммо биз ажойиб ўйин ўтказдик ва рақибларимиздан яхшироқ ўйнадик, десак адолатдан бўларди. Дуранг — «МЮ» учун яхши натижа», — деди истанбулликлар устози TNT Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар