24.10.2024 12:38
2976
Теглар
Мексикалик йигит «Реал»нинг ўйинига бориш учун тўйини бекор қилди. Келин у билан гаплашмаяпти

Мексикалик 22 ёшли эркак «Реал»нинг ўйини сабаб тўйини бекор қилди.

22 октябр куни Мадрид клуби Чемпионлар Лигаси 3-турида «Боруссия»ни (5:2) мағлуб этди. 

«Бугун турмуш қуришим керак эди, лекин чипта сотиб олганимда ўйин тўй санасига тўғри келганини сезмадим.

Шундай қилиб, дарҳол «Реал» мухлиси қиладиган ишни бажардим: черковга қўнғироқ қилдим. Тўйни, овқатларни, мусиқани ва дискотекани бекор қилдим. Охир-оқибат, «Реал» камбэк қилган оқшомдан жуда хурсандман.

Севгилим мен билан гаплашмади. Мен ҳам унга ёлвормайман. Агар у мени севса, кечиради. Чунки у ўлгунимча «Реал» билан бирга эканлигимни доим биларди», — деди Алан Рейес El Larguero эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар