23.10.2024 10:01
7344
Винисиус: «ЕЧЛ — бизнинг турнир ва уни яна ютишни хоҳлаймиз»

«Реал» вингери Винисиус Жуниор ЕЧЛ 3-туридаги «Боруссия Д» (5:2) устидан қозонилган иродали ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Камбэклар сири — ўзига ишонишда. Биз уйда, мухлисларимиз қаршисида ўйнасак, ҳамма нарса содир бўлиши мумкинлигини биламиз.

Танаффусда кийиниш хонасига кирганимизда овоз чиқармадик, фақат мураббийни тингладик... Фақат бир нарса айтилди: агар иккинчи бўлимда биринчи бўлиб гол урсак, ўйинга қайтамиз. Бор кучини берган мухлислар ва жамоага раҳмат, буни уддаладик. Лекин бошиданоқ шундай ўйнашимиз ва яхшиланишимиз керак. Бўлмаса, мураббий ортиқ чидамайди!

Иккинчи бўлимда схемани ўзгартирдик, ўйин темпини ҳам. Шундай ўйнашимиз керак. Бу — бизнинг турнир ва унда яна ғалаба қозонишни истаймиз. 

24 ёшдаман ва доим «Реал»да қолишни хоҳлайман. Менга барча нарсани берган жамоага кўпроғини беришни хоҳлайман. 

Мухлисларнинг «Олтин тўп» дея ҳайқириши? Албатта, жуда хурсанд қилади», — дея Винисиуснинг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар