23.10.2024 22:39
1486
Теглар
«Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйини 9 ноябрда бўлиб ўтади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида 11 ноябр куни Қатарга жўнаб кетади. Жамоамизни 14 ноябр куни Қатар билан, 19 ноябрда эса КХДР билан расмий учрашувлар кутиб турибди. 

ПФЛ миллий жамоанинг ФИФА кунлари доирасидаги режалари сабабли ноябр ойида ўйинлар санаси ўзгарганини маълум қилди.

«Пахтакор» ва «Насаф» клублари Суперлигадан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмоқда. Уларнинг халқаро ўйинларидан келиб чиқиб, Лига Суперлига 24-туридан ўрин олган «Насаф» — «Сўғдиёна» ҳамда «Навбаҳор» — «Пахтакор» беллашувларини 10 ноябрга тайин қилганди. Миллий жамоа Қатарга эртароқ учишни ўз режасига киритгани учун ЎФА Суперлиганинг мазкур ўйинларини 9 ноябр куни ўтказиш таклифи билан чиқди. 

Мазкур таклифга 5 ноябр санасида «Ар-Райян» клубини қабул қилаётган «Пахтакор» розилик берди. 6 ноябр куни Қаршида «Ал-Хусайн» жамоасини қабул қиладиган «Насаф» эса ҳар икки учрашув орасидаги фарқ жуда қисқа экани сабабли Суперлига беллашувини 10 ноябр кунида қолдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.

Намангандаги марказий ўйин 9 ноябр кунига ўзгартирилганидан келиб чиқиб, эндиликда «Андижон» — «Қизилқум» беллашуви 10 ноябр куни бўлиб ўтади», - дейилади ПФЛ хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар