23.10.2024 19:45
1678
Теглар
Куртуа қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа сон мушакларидан жароҳат олиб, қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди.

The Athletic хабарига кўра, Куртуа нафақат «Эл-Класико», балки келаётган уч ҳафта давомида ўтадиган ўйинларда Мадрид жамоасига ёрдам бера олмайди. Мушак шикастланиши жароҳатидан тикланиш жараёни камида 2-3 ҳафта вақт талаб этилиши тахмин қилинган.

Шу тариқа, Тибо «Барселона» (26 октябр), «Валенсия» (2 ноябр), «Милан» (5 ноябр) ва «Осасуна»га (9 ноябр) қарши баҳсларни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Реал» – «Барселона» ўйини 26 октябрда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар