22.10.2024 11:24
1062
Теглар
«Ливерпул» ван Дейк билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади

«Ливерпул» ва Виржил ван Дейк янги шартнома бўйича музокараларни бошлашди.

33 ёшли ҳимоячининг клуб билан амалдаги битими 2025 йил июнигача мўлжалланган.

«Музокаралар давом этмоқда, келажакда нима бўлишини кўрамиз. Бор эътиборимни «Ливерпул»га қаратганман, ўйинларда ғалаба қозонишни хоҳлайман, бошқа ҳеч нарса эмас.

Келажакда нима бўлади, ҳали билмайман. Айтишим мумкинки, музокаралар аллақачон бошланган», — деди Виржил. 

Нидерландиялик футболчи «Ливерпул»га 2018 йил январида «Саутҳэмптон»дан 75 млн фунт стерлингга ўтган. У «қизиллар» учун 280 ўйинда 24 гол урган. 

«Ливерпул»даги фаолияти давомида ван Дейк Англия чемпиони бўлди, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги, Англия кубоги, шунингдек, бошқа жамоавий ва индивидуал совринларни қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар