22.10.2024 08:40
2183
Камолиддин Тожиев: «Йўл чарчоғи таъсир кўрсатди. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга уринамиз»

«Пахтакор» мураббийи Камолиддин Тожиев Элит ОЧЛ 3-туридан ўрин олган «Аш Шорта» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Қийин ўйин ўтказдик. Бу ерга етиб келишга кўп вақт сарфладик. Майдоннинг ҳолати ҳам комбинацион футбол ўйнашни қийинлаштирди. Иккинчи бўлимда чарчоқ сезилди. Шунга қарамай, охиригача курашган йигитларга раҳмат айтаман. 

Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Яхшироқ ўйнаганимизда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо чарчоқ таъсир кўрсатди. Олдимизда навбатдаги ўйинлар бор. Уларда ғалаба қозонишга уриниб, кейинги босқичга чиқиш учун курашни давом эттирамиз», — дея Тожиевнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар