21.10.2024 08:34
4156
Камолиддин Тожиев: «Ироққа ғалаба учун келдик»

«Пахтакор» мураббийи Камолиддин Тожиев ОЧЛ 3-туридан ўрин олган «Аш Шорта»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Ироққа ғалаба учун келдик. Шуни айтишим керакки, рақиб жамоанинг ОЧЛдаги ўйинлари анча мазмунли. Умуман олганда бу турнирда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Эртага уларга мухлислар ҳам ёрдам беради. Стадион тўлади, дейишди. Албатта, биз мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

Таркиб? Фақат Диёр Холматов йўқ. У миллий жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтган. Қолган ҳамма биз билан. 

«Аш Шорта» «Ан Наср» (1:1) билан шунчаки зўр ўйнади. «Ал Ҳилол»га (0:5) қарши ўйин бу — футбол. Сен кўп зарба берасан — гол бўлмайди, баъзан ҳужум қилмай кўп гол урасан», — дея Тожиевнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

«Шерлар» ҳимоячиси Шаҳзод Азмиддинов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: «Аввало, бизни яхши кутиб олган «Аш Шорта» клубига раҳмат. Ўйинга келсак, эртага бизни қизиқ баҳс кутиб турибди. Икки жамоа ҳам дастлабки ғалабаси учун ўйнайди. Биз эса Ўзбекистонда қолган мухлисларимиз учун майдонга чиқамиз». 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон чемпионати ўтган икки турда 1 очко тўплади ва 12 жамоа орасида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар