20.10.2024 14:46
903
Теглар
Кейн ҳет-трикдан сўнг: «Жамоадошларим тўпларга имзо қўйишдан чарчашди, аммо тўхтамоқчи эмасман»

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Бундеслига 7-туридан ўрин олган «Штутгарт»га (4:0) қарши баҳсда ҳет-трикка эришгач, ўз фикрларини билдирди. 

Футболчи бунгача 4 ўйиндан бери гол уролмаётганди. 

«Ҳужумчи сифатида айтмоқчиман: шундай лаҳзалар бўладики, тепган ҳар бир зарбангиз тўрга тушади. Гол урмасангиз эса дарҳол мунозаралар бошланади.

Бу — ҳужумчи ҳаётининг бир қисми. Мен ҳар доим ўзимга ва жамоадошларимга ишонаман», — деди «Бавария» форварди. 

Бундан ташқари Кейн жамоадошларининг унинг ўйинига бўлган муносабати ҳақида ҳазил қилди. У Мюнхен клубидаги сўнгги 7 ўйинида 3-бор ҳет-трик қайд этди. 

«Менимча, йигитлар тўпларга (ҳет-трик муаллифи ўйиндаги тўпни ўзи билан олиб кетади ва жамоадошлари унга имзо қўйиб, тилак ёзишади) қўл қўйишдан аллақачон чарчашган. Лекин мен бундай тўплардан кўпроғини қўлга киритишга ҳаракат қиламан», — деди 31 ёшли инглиз.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар