20.10.2024 10:28
1437
Артета илк мағлубиятдан сўнг: «Хатоларга бой ўйин бўлди. Мавсумда 3-бор 10 киши бўлиб ўйнадик»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 8-туридан ўрин олган «Борнмут» (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Натижадан жуда хафа бўлдим, биз ғалаба учун келгандик. Бу рақибга қарши ўйнаш анчадан бери қийин, биз эса 10 киши билан 60 ёки 70 дақиқа ўйнашга мажбур бўлдик.

Қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик, Мартинелли энг яхши вазиятга эга бўлди. Баҳс хатоларга бой бўлди ва биз икки марта катта хатога йўл қўйдик.

Мавсумда учинчи марта 10 киши билан ўйинни якунладик, бу ҳаммасини мураккаблаштиради», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар