20.10.2024 22:32
4137
Теглар
АПЛ. «Ливерпул» «Челси»ни мағлуб этиб, 1-ўринга қайтди

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ливерпул» ўз уйида «Челси» устидан ғалаба қозонди. 

Биринчи бўлимда Салоҳ пеналтидан ҳисобни очди, иккинчи бўлим бошида эса жамоалар биттадан гол уришди. Жексон мувозанатни тиклаган бўлса, Салоҳнинг узатмасидан кейин Жонс яна мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Слот жамоаси очколарини 21 тага етказиб, 1-ўринга қайтди. «Челси» 14 очко билан 6-поғонага жойлашган. 

АПЛ. 8-тур

Ливерпул — Челси 2:1

20 октябр, «Энфилд»

Голлар: Салоҳ (29, пеналти), Жонс (51) — Жексон (48).

Ливерпул – Келлеҳер, Робертсон, ван Дейк, Конате, Александер-Арнолд (Гомес, 81), Жонс (Мак Аллистер, 81), Гравенберҳ, Гакпо (Диас, 66), Собослаи, Салоҳ, Жота (Нунес, 30).

Челси – Санчес, Гюсто, Колуилл, Адарабиойо (Бадиашил, 53), Жеймс (Вейга, 53), Лавия (Фернандес, 53), Кайседо, Палмер, Санчо (Нету, 46), Мадуэке (Нкунку, 76), Жексон.

Огоҳлантиришлар: Адарабиойо (6), Слот (26), Жексон (28), Собослаи (45+8), Нунес (69), Вейга (78), Конате (80), Мак Аллистер (90+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар