18.10.2024 18:34
1391
Теглар
Анчелотти Мбаппе ҳақида: «Килианда ҳаммаси яхши, у 15 кунлик танаффусдан яхши фойдаланди»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Килиан Мбаппенинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикрини билдирди.

Аввалроқ, франциялик ҳужумчи жинсий зўравонликда айбланаётгани хабар қилинган эди.

«Килианда ҳаммаси яхши. У юзага келган танаффусдан унумли фойдаланди ва жисмоний ҳолатини яхшилади. Килиан бахтли, у эртанги учрашувни интиқлик билан кутмоқда. Ҳужумчимиз жамоанинг муҳим фигураларидан бири бўлишни истайди. Ўтган 15 кунлик танаффус Мбаппе яхши фойдаланди», - дейди Анчелотти.

Маълумот учун, «Реал» 19 октябр, шанба оқшомида сафарда «Селта» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар