17.10.2024 15:41
2744
Теглар
«Сити» молиявий қонунбузарликлар бўйича судда ютқазса, Гвардиола жамоада қолиши мумкин

Агар «Манчестер Сити» судда ютқазса, Пеп Гвардиола клубда қолиши мумкин.

2023 йил февралида Премер-лига Манчестер клубини 2009-2018 йиллар давомида 115 та турли молиявий қоидаларни бузишда айблаганди. Бу иш бўйича суд мажлислари сентябр ойида бошланган, ҳукм баҳорда эълон қилиниши мумкин. 

Олдинроқ Гвардиола клуб билан шартномасини бир йилга узайтириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Испаниялик мутахассис 2016 йилдан буён «шаҳарликлар»ни бошқариб келмоқда.

«У «қолиш ҳақида ўйлаётгани ва келажаги жиноий иш натижалари билан боғлиқ» деган фикрларни йўқ қилиши керак.

Аслида, Гвардиолани биладиган манбаларнинг фикрича, агар «Сити» айбдор деб топилса ва қаттиқ жазоланса, бу унинг клуб билан янги шартнома имзолаш эҳтимолини оширади. У клубни қийин вазиятда ташлаб кетмайди. 

Гвардиола учун қарор қабул қилишда муҳим бўлган омиллар орасида ўйинчиларининг ғалаба қозонишга бўлган очлиги ҳам таъсир қилади», — дея хабар беради Тhe Athletic.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар