17.10.2024 19:13
780
Теглар
«ПСЖ» Луис Энрике билан шартномани яна 2 йилга узайтиради

«ПСЖ» клуби жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан келишувни узайтиришга қарор қилган.

Журналист Абдулла Булма хабарига кўра, Париж клуби раҳбарияти испаниялик мураббий билан келишувни яна икки йилга – 2027 йилга қадар узайтириш масаласида келишувга эришган.

Энрике билан амалдаги келишув 2024/25 йилги мавсум якунигача белгиланган.

Маълумот учун, Энрике 2023 йилнинг июл ойида «ПСЖ» бош мураббийига айланганди. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсумда Франция чемпионига айланиб, мамлакат кубогини ҳам қўлга киритганди. Парижликлар 7-турдан кейин турнир жадвалида «Монако»дан 2 очкога ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар