17.10.2024 08:55
1721
Мамардашвили: «Алиссон кетмаса ҳам, «Ливерпул»нинг асосий дарвозабони бўлиш учун курашаман»

Георгий Мамардашвили «Ливерпул»да Алиссон билан бўлажак рақобат ҳақида гапирди.

Грузия миллий жамоаси дарвозабони мерсисайдликлар томонидан шу ёзда 30+5 миллион евро эвазига сотиб олинганди. 24 ёшли футболчи мавсум охиригача «Валенсия»да қолди ва 2025 йилнинг ёзида «қизиллар» сафига қўшилади. 

«Клуб мен билан шартнома имзолаш учун учрашганида, лойиҳа мени ўзига тортди.

Ҳозирги дарвозабон жамоани тарк этмаса ҳам, асосий дарвозабон позицияси учун курашаман» — дейди Мамардашвили.

Маълумот учун, 32 ёшли Алиссоннинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар