Сешанба куни бўлиб ўтган ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич 4-тур рамзий жамоаси эълон қилинди.
Sofascore статистик порталига кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг икки нафар аъзоси – Отабек Шукуров ва Ҳусниддин Алиқулов тур рамзий жамоасидан ўрин олган. Яримҳимоячимиз БААга қарши ўйинда (1:0) пеналтидан гол урган бўлса, ҳимоячи ўйин давомида фаоллиги билан ажралиб турди.
Қайд этиш жоиз, Шукуров Ўзбекистон – БАА (1:0) ўйинида энг юқори балл (8,1) олган ўйинчига айланган бўлса, бу борада иккинчи ўринда Алиқулов бўлган (7,9 балл).
Шунингдек, 4-тур рамзий жамоасига Эроннинг Қатарга қарши ўйинда (4:1) дублга эришган икки аъзоси Сардор Озмун ва Муҳаммад Моҳеби, Иордания ҳужумчиси Ан-Наймат, Қирғизистон миллий жамоаси ҳимоячиси Кичин ҳам жой олган.
ЖЧ-2026 саралаши. Осиё. 4-тур рамзий жамоаси (Sofascore талқини):