16.10.2024 20:09
1459
Теглар
Томас Тухел: «Менда немис паспорти бўлса-да, Англияда яшаш ва ишлаш доим ёққан»

 Томас Тухел Англия миллий жамоаси бош мураббийига айлангач, дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

Германиялик мутахассис билан 1,5 йиллик — ЖЧ-2026 якунига қадар шартнома имзоланди. Мураббий лавозимга 2025 йил 1 январдан киришади.

«Англия миллий жамоасини бошқариш шарафига муяссар бўлаётганимдан жуда бахтиёрман. Бу мен учун катта шараф. Мен бу мамлакатда ажойиб дамларни ўтказгандим ва бу ер билан ўзимни боғлиқлигимни доим ҳис қилганман. Ажойиб иқтидорлар ва профессионаллар билан ишлаш катта бахт ва улкан масъулият.

Ёрдамчи мураббий Энтони билан ҳамкорлик давомида биз Англия миллий жамоаси катта ютуқларга эришиши, мухлислар эса биз билан фахрланиши учун боримизни берамиз. Янги иш жойимда ишлашни бошлашни интиқлик билан кутаман», - дейди у.

Германиялик мураббий унинг Англия бош мураббийига айланганидан норози бўлган инглиз мухлисларига ҳам жавоб қайтарди.

«Менда немис паспорти эканидан афсусдаман. Аммо бу ерда яшаш ва ишлаш менга доим ёққан. Премьер-лигага бўлган меҳримни мухлислар яхши билишса керак. Умид қиламанки, Англия миллий жамоасини бошқаришдан фахрланишимни мухлисларга кўрсата оламан», - дейди Томас Тухел.

Тухелнинг олдига Англияни жаҳон чемпионига айлантириш вазифаси қўйилган. Агар вазифа бажарилса, Томас нафақат янги шартнома, катта миқдорда бонус ҳам олади.

Тухел Англия миллий жамоасини бошқарган учинчи хорижликка айланади. Бунгача Свен-Йоран Эрикссон (2001-2006) ва Фабио Капелло (2008-2012) инглизларга устозлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар