Ўзбекистон ёшлар жамоаси Жанубий Америкадаги йиғинни давом эттирмоқда.
Фарҳон Нишонов шогирдлари Монтевидеода Уругвай U-20га қарши майдонга тушиб, сўнгги дақиқаларда пеналтидан ўтказилган тўп эвазига ғалабани қўлдан чиқарди.
Жамоалар 17 октябр куни яна бир бор беллашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 бунгача Аргентинада мезбонлар билан ҳам иккита назорат ўйини ўтказганди (0:2, 1:1).
Ўртоқлик ўйини
Уругвай U-20 — Ўзбекистон U-20 1:1
15 октябр. «Фрай-Бентос стадиони»
Голлар: Барбас (88, пеналти) — Саидумар Саиднуруллаев (75).
Ўзбекистон U-20 — Самандар Муратбаев, Ғиёс Ризақулов, Равшан Хайруллаев, Далер Тухсанов, Мурод Комилов, Нурлан Ибримов, Мейирбек Режабалиев, Муҳаммадали Реимов, Оллоберган Каримов, Наримон Аҳмаджонов, Дилшод Абдуллаев.
Захирадагилар: Муҳаммадюсуф Собиров, Саидхон Ҳамидов, Азизбек Тўлқинбеков, Муродали Усмонов, Саидумар Саиднуруллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Беҳруз Жуматов, Рустам Фомин, Муҳаммадали Зоҳидов.