16.10.2024 20:43
5071
Теглар
«МЮ» Фергюсон билан клуб элчиси сифатидаги ҳамкорликни тўхтатгач, унга жамоанинг кийиниш хонасига киришни тақиқлади – Daily Mail

«Манчестер Юнайтед» клуби янги раҳбарияти жамоа собиқ устози ва афсонаси Алекс Фергюсоннинг футболчилар кийиниш хонасига киришини тақиқлади, дея хабар бермоқда Daily Mail.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жорий мавсумдан бошлаб клуб тизимидаги харажатларни иқтисод қилишни бошлагач, 2013 йилдан буён клуб элчиси сифатида фаолият юритаётган Алекс Фергюсон билан ҳам бу борадаги ҳамкорликни тўхтатган. Клуб ушбу лавозим учун тўланган йиллик бир неча миллион фунтни тежашга қарор қилган. Қайд этилишича, Сэр Алекс янги раҳбариятнинг қарорини хотиржам қабул қилган. Фергюсон энди расман клуб элчиси сифатида ишламаса-да, «МЮ»нинг фахрий президенти сифатида қолади. Аммо бу лавозимда катта маош белгиланмаган.

Нашр хабарига кўра, клуб раҳбарияти Алекс Фергюсоннинг «Олд Траффорд»даги ўйинлардан кейин футболчилар кийиниш хонасига ҳам киришини тақиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Алекс Фергюсон 1986 йилдан 2013 йилга қадар «МЮ» бош мураббийи сифатида 13 карра Англия чемпионига айланган, 5 карра Англия кубоги, 4 карра Лига кубоги соҳиби бўлган. Икки маротаба Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар